«Минора қуриш экспедицияси» АЖ

«Минора қуриш экспедицияси» АЖ Ўзбекистонда нефт-газ қудуқларини бурғилаш қурилмаларини монтаж –демонтаж қилиш ва кўчириб ўтказишга ихтисослашган ягона хўжалик жамияти ҳисобланади.
«Минора қуриш экспедицияси» АЖ ўзининг асосий вазифаларидан ташқари, йирик саноат ва қурилиш корхоналарининг буюртмаларига асосан махсус минора қурилмаларини қуриб бериш, электр-техник хизматларни ва лойиҳалаштириш ишларини ҳам амалга оширади. Жамият ўз фаолиятини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширади.
Жамият тизимида 10 та минора қурувчилар бригадаси, механика цехи, бурғулаш асбоб-ускуналари майдончаси ва ёрдамчи хўжалик мавжуд.
«Минора қуриш экснедицияси» АЖнинг ташкил топиши.
«Минора қуриш экспедицияси» АЖ дастлаб минора қуриш экспедицияси сифатида 1965 йилда -Ўз ССР Геология -давлат комитетининг1965 йил 3-апрелдаги 50-фармойиши ва «Қаршинефтразведка» трестининг 1965 йил 16-апрелдаги 152-буйруғига асосан ташкил топган.
Экспедициянинг ташкил этилиши ҳақида нефт-газ соҳаси мутахасиси профессор, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган муҳандис Рахимов Акбар Комилович ўзининг 2004 йилда нашр этилган «Ўзбекистон нефт-газ кончилари қиссаси» китобида шундай ҳикоя қилади:
«1965 йил нефт-газ конларини қидириш ишларини туб ўзгариш юз берган йил бўлди, Бу давргача конларни қидиришда қўлланиладиган барча жараёнлар жиҳозларни ўрнатиш, қудуқларни пармалаш каби ҳамма ишлар фақат нефт-газ конларини қидирувчи экспедиция томонидан амалга оширилар эди. Бу ҳол экспедиция бошлиқларидан, ишчи-ходим ва мутахасислардан барча жараёнларни мукаммал билишни талаб қилади, амалда эса бу талабни бажариш жуда қийин бўлган. Шу сабабли баъзи йўналишларда тез-тез оқсаш ҳоллари учраб турган. Баъзи йўналишлар сустлашиб қолган.
«Ўзбекистон Геология вазири-Хабибулло Тўлаганович Тўлаганов ташаббуси билан 1965 йили нефт-газ қидирув ишларида туб ислоҳатлар ўтказилиб, ҳар бир жараен бўйича алоҳида ихтисослашган корхона ташкил этилди. Пармалаш асбоб – ускуналари, аслаҳалари ва жиҳозларни ўрнатиш ишларини бажариш учун «Минора қуриш экспедицияси» қудуқларни цементлаш ва маҳсулдор қатламларни синаш учун қудуқларни синаш ва мустаҳкамлаш экспедицияси (ЭОКС) ва бошқа экспедиция корхоналар ташкил этилди. Нефт-газ конларини қидириш экспедицияларни (НГРЭ) фақат қудуқларни пармалаш ишлари билан шуғулланадиган бўлди, шунингдек, транспорт воситалари юк кўтарувчи кранлар, трактор механизмлари экспедиция ихтиёридан ажратилиб, буюртма асосида ишлайдиган алоҳида корхоналарига айлантирилди. Бундай ислоҳотни амалга ошириш осон кечмади, албатта. Кўп қаршилик ва норозиликларга ҳам учради. Ўрганиб қолинган мостлаштирилган тизим ва шаройтдан ажралиш ҳар доим текис ўтмаган. Бу ишларни бошига турган «Қаршинефтразведка» трестининг, кейинчалик «Ўзбекнефтгазгеология» саноат бирлашмасининг раҳбари Муҳарбек Николаевич Урумов ислоҳат режаларини қатъият билан тўла тўкис бажарди. Амалга оширилган тадбирлар тез орада ижобий натижалар бера бошлади, илгарилари 3 та трест корхоналари бир йилда 110 м ҳажмда ер пармалашган бўлса, эндиликда ўша куч ва ўша маблағ билан бу кўрсатгич 160-170 м га етди» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21-январдаги «Тадбиркорликни ривожлантириш йўлида» фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27-декабрдаги 460- қарори, «Давлат мулк қўмитаси» бошқармасининг 1997 йил 22-декабрдан бошлаб «Ўзбекнефгазгеология» давлат геология корхонасига қарашли «Минора қуриш экспедицияси» Очиқ Ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21-октябрдаги 460-қарорига ва «Давлат мулк қўмитаси» бошқармасининг 2003 йил 24-декабрдаги 212-к-ПО-буйруғига ҳамда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» АК нинг 2004 йил 9-январдаги 1-чи буйруғига биноан «Минора қуриш экспедицияси» ОАЖ «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» АК таркибига киритилди.
«Минора қуриш экспедицияси» ОАЖнинг минора қуриш бригадалари Россия Федерацияси (собиқ СССР) да ишлаб чиқарилган «Уралмаш-ЗД», «БУ-75», «НБО-Д» бурғулаш қурилмаларни қуриб ўрнатиш билан бирга АҚШда ишлаб чиқарилган IRI/IDЕСО бурғулаш қурилмаси ва Хитой халқ республикасида ишлаб чиқарилган ZJ50 DBS бурғулаш қурилмасини сифатли килиб қуриш ва ўрнатиш тажрибасига эга.
«Ўтган асрнинг 80-йилларида қуриш ишга туширилган Ўзбекистондаги энг йирик саноат объектларидан бири ҳисобланган Шўртан газ-кимё мажмуасининг 5- блокини қурилишида ташкилотимиз қурувчилари ҳам иштирок этиб, ўзларининг муносиб улишларини қўшишган. Бу заводнинг келажаги ҳақида А.К.Рахимовнинг китобида шундай сатрларни ўкиймиз:
«Газли энг катта кон ҳисобланар эди, лекин Шўртан ундан ўзининг бой заҳираси билан ошиб кетди. Шўртан газидан конденсат, суюқ газ, олтингугурт моддаси олинмокда. Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши билан яна бир қанча кимёвий ашёлар олинмокда ва экспорт қилинмоқда».
Корхонанииг иш бошлаш даври.

Корхона ташкил топган вактда биринчи раҳбар бўлиб, Фозил Жўраевич Жўраев иш бошлаган. Бошқарув маъмурияти, бухгалтерия бўлими, режа ва иқтисод бўлими, меҳнат ва иш ҳақи бўлими, ишлаб чиқариш бўлими, алоқа бўлими цехи каби бўлимлар ташкил этилган. Корхона ташкил топган вактда маъмурий бошқарув ходимлари сони жами 34 кишидан иборат бўлган.
1.Муборак минора қуриш бригадаси- Катта иш устаси Шакиров А.Н. Шомуродов Нашван бригада бошлиғи ва 23 та минора қурувчи.
2.Муборак минора қуриш бригадаси - Шакиров А.Н. бошчилигида 29 та
минора қурувчи.
3.Абдураимов Г. бошчилигидаги минора қуриш бригадаси-44 та минора қурувчи.
4.Ғофуров И. Бошчилигидаги минора қуриш бригадаси-44 та минора қурувчи.
5.Ғузор минора қуриш бригадаси. Бригада бошлиғи-Чубор Н.И. – 65 та минора қурувчи.
1965 йил биринчи ярим йиллик ҳисоботига кўра:
-34 та маъмурий ходим;
-205 та ишчилар
-жами 239 та ходим Минора қуриш экспедицияси меҳнат қилган.
(Ушбу маълумотлар рақамлари корхонанинг архив материалларидан олинди)
«Минора қуриш экспедицияси» АЖнинг бошқарув идораси 1965 йил Косон район маркази-Нефт-разведка кўрғонида жойлашган. 1965-1985 йилларда ташкилот идораси шу жойда фаолият кўрсатди. 1985 йилнинг декабр ойида Муборак шаҳридаги нефтразведка экспедицияси тарқатилгач, унинг идораси биносига Минора қуриш экспедицияси кўчиб борди. Бу идорада ташкилот 1999 йилнинг феврал ойи охиригача иш олиб борди.
1973 йил — ташкилотга Цомаев А.Г. раҳбарлик килган даврда,-Москвадан собиқ СССР Геология вазирлигининг нефт-газ разведкаси соҳасини жадаллаштиришдаги илғор ишлари учун «Кўчма Кизил Байроқ» билан такдирланди. 1975-80 йилларда ташкилотнинг энг илғор муҳандис техник ходимларидан Шомуродов Нашван Кенжаевич беш йиллик иш нормаларини юқори кўрсатгичда бажарганлиги учун 5 маротаба, 5 йиллик якуни бўйича «Ғолиб»лик мукофотларига сазовор бўлди. Шамсиев Пўлат - Катта иш устаси, шу даврда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган муҳандис» унвонига сазовор бўлди. Ғузор бригадасидан катта иш устаси Ашуров Холиёр «5 йиллик ғолиби» унвонини қўлга киритди. Мана шундай бир қанча минора қурувчи, муҳандис-техник ходимларимизнинг меҳнатида эришган ютуқлари ҳар беш йилликда нефт-газ бирлашмасининг Қарши шаҳридаги марказий идораси қошида «Ҳурмат тахтаси»да суратлари осилиб турган. 1970-80 йилларда ташкилотимиз кўп миллатли оила вакилларидан иборат ходимларидан ташки этарди. Унинг таркибида, Ўзбек, қозоқ, тожик, туркман, кирғиз, рус, татар, арман, азарбайжон, бошқир, асетен, белорус, украин каби миллат вакиллари меҳнат қилишган. Улар ҳақида фахрий ишчиларимиз: Тошев Рахмат, Эрниёзов Шойим, Ганиев Ўрин, Марданшин Вагиз, Кусалиев Аберди, Равшанов Мавлон, Мирзаев Саим, Муртазаев Сайд, Отаев Журақўл, Нурбоев Серикбай, Жумаев Ҳўжа, Ербетов Хожа-ахмад, Ашуров Холиёрлар даврамизда ўтиршган бўлсалар мароқ билан суҳбат қилиб, хотираларни баён килишлари мумкин.
Ташкилотимиз Олот НГҚЭ, Муборак НГҚЭ, Косон НГҚЭ, Ғузор НГҚЭ, Устюрт НГҚЭларига нефт-газ конлари қудуқларини бурғуловчи ускуна жиҳозларини қуриб ўрнатиб бериш ишларини бажарган. Ташкилот Геология вазирлиги ихтиёридаги автотранспорт корхоналаридан техника воситаларини буюртма асосида ёллаган. Ташкилотнинг минора қуриш бригадалари мамлакатнинг жуда катта ҳудудларида бурғулаш ускуна жиҳозларини тиклаб ўрнатган ва кўчирган. Бунга Газли ҳудудларида-Газли, Гарбинский, Дояхотин, Боймурод, Отамурод, Хакқўлский, Янги Казган.
Қароулбозор ҳудудларида Мамажургат, Шуртман, Сурсай, Ўртабулоқ, Ш.Ўртабулоқ, Шарқий Ўртабулоқ, Чегара, Сомонтепа, Денгизкўл, Шода, Каландар.
Муборак ҳудудларида- Ҳўжамуборак, Ш.Ҳўжамуборак, Қорабайир, Карим, Ж.Ғарбийкарим, Алан, Қўлтак, Герсан, Майманок, Расулқудуқ, Ш.Майманок.
Ғузор ҳудудларида- Шўртан, Шим,Шўртан, Тандирча, Қумқўрғон.
Баҳористон чўллари ҳудудлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт минтақасида бир қанча нефт-газ конлари учун бурғулаш жиҳозларини қуришган.
Минора қуриш экспедициясида бошлиқ бўлиб ишлаган раҳбар ходимлар:
1.Жураев Фозил Жураевич- Тошкент вилоятидан. Корхона ташкил этилган йил- 1965 йил охиргача.
2.Узваков Рахмат Узвакович- Кукон шаҳридан. 1965 йил охири-1969 йилларда
раҳбар бўлган.
3.Цомаев Анатолий Георгиевич- Закавказе республикасидан -1969-1973
йилларда раҳбар бўлган,
4.Муллажонов Абдусамад Умарович-Кукон шаҳридан 1973-74 йилларда раҳбар бўлган.
5.Мухатщин Сергей Идресивич-Қарши шаҳридан 1974-85 йилларда раҳбар
бўлган.
6.Бесиддин Юрий Александрович- Россия Краснодар шаҳридан 1985-86
йиллар раҳбар бўлган.
7.Кирсанов Вячеслав Михайлович- Россия 1986-89 йиллар ва 2-чи маротаба
1990-93 йилларда раҳбар бўлган,
8.Урмонов Рустам Урмонович- Кукон шаҳридан 1989-90 йиллар раҳбар бўлган.
9.Шомуродов Нашван Кенжаевич - Майманок кишлогидан 1993-95 йиллар
раҳбар бўлган.
10.Шакиров Адгам Нургалиевич -Тошкент шаҳридан 1995-96 йиллар раҳбар бўлган.
11.Тухтаев Рашид Вахобович- Бешкент шаҳри 1996-2005 йиллар раҳбар бўлган
12.Нуфтиллаев Асадулло Хайруллоевич 2005- йил якунидан ҳозирги кунга кунга қадар.
Минора қуриш экспедициясида бош муҳандис бўлиб ишлаган ходимлар:
1.Курант Любомир Иосипович -Россия .1965-1974 йилларда бош муҳандис бўлиб ишлаган.
2.Повлинский Носив Юлиянович-Украина 1974-76 йилларда бош муҳандис
бўлиб ишлаган.
3.Зайцев Виталий- Украина шаҳридан 1976-80 йиллар бош муҳандис бўлиб ишлаган.
4.Шакиров Адгам Нургалиевич- Тошкент шаҳридан 1980-86 йилларда ва 2-чи маротаба 1996-99 йилларда бош муҳандис бўлиб ишлаган.
5.Ўрмонов Рустам Ўрмонович – Қуқон шаҳридан 1986-89 йилларда бош
муҳандис бўлиб ишлаган.
6.Ербетов Хожаахмат- Бухоро вилоятидан 1989-94 йиллар бош муҳандис бўлиб ишлаган.
7.Тухтаев Рашид Вахобович – Бешкент шаҳридан 1994-96 йиллар бош
муҳандис бўлиб ишлаган.
8.Нуфтиллаев Асад Хайруллаевич-Косой шаҳридан 1999-2005 йиллар бош
муҳандис бўлиб ишлаган.
9.Шамсиев Алишер Пулатович –Косон шаҳридан 2005 йил якунидан бош
муҳандис бўлиб ишлаб келмокда.
Ташкилотда кўп йиллар давомида меҳнат килиб келаётган ходимлар:
Ербетов Хожа-Ахмад-1953 йилда туғилган. 1978 йил 23 июндан ташкилотимизда минора қурувчи, Алот бўлимига катта муҳандис,участка бошлиги, экспедициянинг бош муҳандиси, катта иш устаси вазифаларида 32 йилдан буён ишлаб келмокда
Шерниязов Шомурод Номозович 1961 йилда туғилган, мутахассислиги энергетик, 1987 йил энергетик бўлиб, ишлаган, 1991 йил ката иш устаси, 1994 йил бош механик бўлиб ишлаган, 2006 йилдан буён катта иш устаси лавозимида ишлаб келмокда. Бир ташкилотда узлуксиз иш фаолияти 23 йил.
Шомуродов Мурод Нашвандович 1965 йил туғилган, мутахассислиги техник-технологик 1987 йил 3-тоифали минора қурувчи вазифасида ишлаган, 1994 йил муҳандис техник, 1996 йил 5-тоифали бригадир, 1999 йилдан буён ката иш устаси вазифасида ишлаб келмокда. Бир ташкилотда узлуксиз иш фаолияти 23 йил.
Маҳамадиев Ишмурод Қўлмуродович 1957 йил туғилган мутахассислиги механик, 1977 йил Косон «ВМЭ» минора қурувчи бўлиб ишга кирган. 1981 йил дизелист-моторист, 2003 йилдан буён механика цехи бошлиги вазифасида ишлаб келмокда. Умумий нефт-газ соҳасида иш фаолияти 33 йил.
Экспедициямиз ташкил топганлиги ҳозирги кунга келиб 56 йил тўлди. Маъмурий биномизнинг ички ва ташки куриниши тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Меҳмонхона, ошхонанинг ички қисмлари реконструкция қилинди ва капитал таъмирланиб замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Механика цехи асбоб-ускуна омборларнинг том кисми ва ички ташқи томонлари таъмирланди. Ташкилотнинг 56 йиллик даврини ёритиш максадида 90 м2 ни ташкил этадиган минора қурувчилар иш фаолиятини ва ҳаётини тасвирловчи музей тайёрланган. Кўча-боғ ва теварак атрофдаги тозалик ободончилик ишларига алоҳида эътибор берилди. Кузги-қишқи мавсумга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилди.