“Мinora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!
“Мinora qurish ekspeditsiyasi” акциядорлик жамияти аксиядорларга 2021 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши чақирилишини маълум қилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йилнинг 29 июнида соат 10:00да жамиятнинг мажлислар залида Қарши шаҳар, Шайх-Али, Қарши-Косон йўлидан 8км, 1-уйманзилида бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 9-00да бошланади.
Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш бўйича акциядорларни хабардор қилиш тўғрисидаги реестрнинг ёпилиш санаси: 01.06.2022 йил.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи реестрни ёпилиш санаси: 23.06.2022 йил.
Акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорлар вакиллари эса ишончнома билан ташриф буюришлари шарт.
Акциядорлар жамият бошқарувидаги зарур ҳужжатлар билан танишишлари мумкин.
Кун тартиби:
- Ҳисоб комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини, “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши котибини тасдиқлаш.
- “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият директори ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2021 йил учун Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
- Аудиторлик ташкилотининг 2022 йил учун хизматлари бўйича тўловларнинг энг кўп миқдори кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
- Аудиторлик ташкилотининг 2021 йил учун хулосасини кўриб чиқиш (Бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти).
- 2021 йил давомида жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил аудиторлик ташкилоти хулосасини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2021 йил учун соф даромадни тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
- Жамият директори билан мехнат шартномаси муддатини уч йилга узайтириш.
- Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар бўлган давр учун Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар билан тузилган битимларни кўриб чиқиш.
- Эгалари томонидан талаб қилинмаган дивидендлар жамияти томонидан тасарруф этилиши тўғрисида қарор қабул қилиш.
- Ўрта ва узоқ муддатли даврлар учун жамият стратегиясини тасдиқлаш.
- Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш.
- Янги таҳрирдаги “Ижро органи тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш.
Изоҳ:Ҳурматли акциядорлар, “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциялар бўйича дивидентарни тўлашни давом эттирмоқда.
Маълумот учун тел.: + 99899 0429648
E-mail : Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.
“Мinora qurish ekspeditsiyasi” АЖ Кузатув кенгаши