spectehnika-1 spectehnika-2 spectehnika-3
posted by: Администратор
Просмотров: 170

ЭЪЛОН!

«Minora qurish ekspeditsiyasi» акциядорлик жамияти (AJ) яккабошчилик асосидаги ижро органи раҳбари –акциядорлик жамияти Директори вакант лавозимига номзодни танлаш бўйича конкурс эълон қилади!

Конкурс ўтказиладиган сана 10.10. 2023 йил, бошланиши: маҳаллий вақт билан соат 10-00.

Манзил: Ўзбекистон Респбликаси, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Шайхали қурғони, Қарши-Косон йўли 8км,1уй «Minora qurish ekspeditsiyasi» акциядорлик жамияти (AJ)  маъмурий биноси.

1. Ушбу конкурсда жамият  акциядорлари умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Регламент талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқаролари бўлган мутахассислар иштирок этишлари мумкин!

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан тасдиқланган Регламент талабига асосан,  конкурсда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар  2023 йилнинг 5 сентябрдан 2023 йилнинг 5 октябргача бўлган муддатда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари мумкин:

- талабгорнинг шахсий маълумотлари, маълумоти ва эгаллаган ихтисослиги, иш тажрибаси ва куникмаларига оид ҳужжатлар очиқ ҳолда;

- конкурс таклифига оид ҳужжатлар муҳрланган конвертда;

3. Муҳрланган конвертдаги танлов таклифига оид ҳужжатлар  жамият Кузатув кенгашининг номзодлар кўриб чиқиладиган мажлисида очилади.

4. Конкурс таклифи талабгор томонидан жамият молия-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда у корхонани ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ривожлантириш стратегик режа лойиҳасини ўз ичига олиши керак, унда:

- келгуси йил учун корхонани бошқаришнинг батафсил режаси;

- Жамият томонидан қўйилган вазифаларни самарали бажариш ва юзага келиши мумкин бўлган хатарларни таҳлил қилиш натижалари бўйича, шунингдек корхонанинг техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини яхшилаш, рақобат бардошлигини ошириш бўйича таклифлар;

- корхонани ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар;

-  молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари кутилаётган яхшиланиш динамикаси бўйича таклифлар;

- Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар.

5. Тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун талабгор жавобгардир!

6. Қуйидаги ҳолларда конкурсда иштирок этишга қўйилмайди:

-Регламент талабларига мос бўлмаган ва тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинганда;

- ариза ва ҳужжатлар Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ҳолда;

7. Талабгорлар конкурс Регламенти, жамият Устави, жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти йўналишлари ва  иқтисодий кўрсаткичлари хақидаги  (жамиятнинг тижорат сири бўлган ёки махфий маълумотлардан ташқари), маълумотлар   билан жамиятнинг  www.mqe-aj.uz веб сайти орқали танишишлари мумкин.

Конкурсда иштирок этмоқчи бўлган талабгор жамият хақидаги   маълумотларни ёзма равишда мурожаат қилиб олиш ҳуқуқиг эга.

8. Талабгор конкурс иштирокчиси анкетаси намунасини жамиятнинг www.mqe-aj.uz веб сайти орқали юклаб олишлари мумкин (хаволаси: Иштирокчи анкетаси).

9.Талабгорлар  талаб қилинган ҳужжатларни қуйидаги манзилга олиб келиб топширишлари ёки почта орқали буюртма хат сифатида юборишлари мумкин.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Шайх-Али  қурғони Қарши-Косон йўли 8км,1уй «Minora qurish ekspeditsiyasi» акциядорлик жамияти (AJ)  маъмурий биноси.

10. Қуйидаги шахслар конкурсда қатнаша олмайди:

- Конкурс Регламенти иловасида кўрсатилган мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлмаган;

- Конкурс Регламенти иловасида кўрсатилган соҳада камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлмаган;

- Унинг айби билан лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун юридик шахснинг фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиялари тугатилган пайтда яккабошлик асосидаги ижро орган функцияларини бажарган, коллегиал ижроия органининг аъзоси бўлган ёки юридик шахснинг таъсисчиси бўлган, агар лицензия бекор қилинган кундан бошлаб уч йилдан камроқ вақт ўтган бўлса;

- Иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланган булса;

- яккабошлик асосида ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки юридик шахснинг коллегиал ижро этувчи органининг аъзоси бўлган пайтда жамият банкрот деб топилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса;

- Кузатув кенгашининг бошқа аъзоси ёки жамият раҳбари билан қариндошлик ёки мулкий муносабатларда бўлган шахслар.

11. Конкурсда иштирок этишга буюртма бериш муддати тўгагунга қадар талабгор буюртмасини қайтариб олиш ёки  тақдим қилинган маълумотларга ёзма хабарнома орқали  тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга. 

12. Конкурс ўтказиш  билан боғлиқ барча саволлар юзасидан +998912179161 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин!

Конкурсга  марҳамат!

“Minora qurish ekspeditsiyasi”  AJ