spectehnika-1 spectehnika-2 spectehnika-3
posted by: Администратор
Просмотров: 68

“Мinora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!


“Мinora qurish ekspeditsiyasi” акциядорлик жамияти аксиядорларга 2025 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши чақирилишини маълум қилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2026 йилнинг 30 июнида соат 11:00да жамиятнинг мажлислар залида Қарши шаҳар, Шайх-Али, Қарши-Косон йўлидан 8км, 1-уй манзилида бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10-00да бошланади.
Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш бўйича акциядорларни хабардор қилиш тўғрисидаги реестрнинг ёпилиш санаси: 03.06.2026 йил.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи реестрни ёпилиш санаси: 24.06.2026 йил.
Акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорлар вакиллари эса ишончнома билан ташриф буюришлари шарт.
Акциядорлар жамият бошқарувидаги зарур ҳужжатлар билан танишишлари мумкин.

Кун тартиби:


1.Саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини, “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиш котибини тасдиқлаш.
2.«Minora qurish ekspeditsiyasi» АЖнинг 2025 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3.Жамият кузатув кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4.Жамият директорининг 2025 йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5.2026 йил учун аудиторлик ташкилотини ва хизматлари учун туловнинг чекланган микдорини тасдиклаш.
6.Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш ва қабул қилиш.
7.Жамиятнинг 2025 йил учун СМК ҳисоб-китобини текшириш натижалари бўйича мустақил аудиторлик ташкилоти хулосасини қабул қилиш.
8.2025 йил давомида жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил аудиторлик ташкилоти хулосасини қабул қилиш.
9.Жамиятнинг 2025 йил учун йиллик ҳисоботини, шу жумладан 2025 йил учун бухгалтерия баланси ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
10.Жамиятнинг 2025 йил учун соф фойдасини тақсимлаш тартибини.
11.Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
12.“Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
13.“Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
14.“Ижроия органи тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
15.Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар билан тузилган битимларни акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар маъқуллаш.

Маълумот учун тел.: + 998(99)042-96-48
E-mail : Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.
“Мinora qurish ekspeditsiyasi” АЖ Кузатув кенгаши