spectehnika-1 spectehnika-2 spectehnika-3

Мinora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорлари

ДИҚҚАТИГА!

 

“Мinora qurish ekspeditsiyasi” акциядорлик жамияти акциядорларга акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши чақирилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши 2024 йилнинг 19 декабрда соат 10:00да жамиятнинг мажлислар залида Қарши шаҳар, Шайх-Али, Қарши-Косон йўлидан 8км, 1-уй манзилида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 9-00да бошланади.

Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш бўйича акциядорларни хабардор қилиш тўғрисидаги реестрнинг ёпилиш санаси: 21.11.2024 йил.

Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи реестрни ёпилиш санаси: 13.12.2024 йил.

Акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорлар вакиллари эса ишончнома билан ташриф буюришлари шарт.

Акциядорлар жамият бошқарувидаги зарур ҳужжатлар билан танишишлари мумкин.

Кун тартиби:

  1. Санок комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини, “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши котибини тасдиқлаш.
  2. “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. «Minora qurish ekspeditsiyasi» акциядорлик жамияти ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги низом тасдиқлаш.

Изох: Ҳурматли акциядорлар, «Minora qurish ekspeditsiyasi» АЖ ўз акциялари бўйича дивидендлар тўлашда давом этмоқда.

 Маълумот учун тел.  +99891 2179161

«Мinora qurish ekspeditsiyasi» АЖ Кузатув кенгаши